Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш тартиби ўзгаради
Муаллимларга малака тоифасини бериш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади.
Иккинчи босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига йил якунига қадар янги тажрибани ўқитувчиларнинг билим даражаси паст бўлган 20 та туманда синовдан ўтказишга топшириқ берилди.
Шунингдек, педагогика йўналишидаги олийгоҳлар алоҳида ёндашув асосида ривожлантирилади.
Бунинг учун Олий таълим вазирлигида педагогик таълимга масъул вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилади.
Вазирликда педагогик таълим бўйича алоҳида Кенгаш тузилиб, унга педагогика олийгоҳлари ректорлари киритилади.
Тошкент ва Чирчиқдаги педагогика университетларида ўқитувчилар Президент мактаби дастури асосида тайёрланади. Бу олийгоҳлар педагогика йўналишидаги институтлар учун «таянч олийгоҳ» бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter