Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мурожаат билан чиқди
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига мурожаат билан чиқди. Унда хориждан ўқишни кўчириш масаласи кўтарилган.
«Ижтимоий тармоқларда хориждан «перевод» қилиш ҳақида ёлғон аудиохабар тарқалмоқда.
Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта-махсус таълим вазири А.Тошқулов иштирокида видеоселектор йиғилиш ўтказилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас»,—дейилади мурожаатда.
Вазир иштирокида ўқишни кўчириш мавзусига оид ҳеч қандай видеоселектор йиғилиши бўлмаган.
Хориждан ўқишни кўчириш амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги тартибга кўра амалга оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter