Энди нострификациялаш учун Тошкентга келиш шарт эмас. Ҳужжатлар онлайн қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан «Нострификациялаш учун ҳужжатларни онлайн топшириш» интерактив хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда инспекциянинг расмий сайтида хабар берилди.
Эндиликда хорижий олий таълим муассасасини битирганлик тўғрисидаги дипломни нострификация қилиш учун буюртмани онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин. Онлайн-сервис хорижий дипломни нострификациялашда Давлат инспекциясига ташриф буюриш сонини қисқартириш имконини беради.
Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола бўйича ўтиб, буюртманомани тўлдириш зарур.
Буюртманома кўриб чиқилгандан кейин инспекция ходимлари талабгорни суҳбатга ёки имтиҳонлар топширишга таклиф этишади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг маълум қилишича, келгусида идора нострификация имтиҳонларни вилоятларда ўтказишни режалаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter