Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда мактаб ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳолатини вазирлик ўрганади

Наманганда мактаб ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳолатини вазирлик ўрганади

Фото: kun.uz

Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти, Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Вазирнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур хабарларни ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида ушбу вазиятга йўл қўйганларга чора кўради.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи виртуал инспекторни ишга туширган. Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганда ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг