Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мени нима қийнайди? — Мирзиёев таълим соҳасига тўхталди

Мени нима қийнайди? — Мирзиёев таълим соҳасига тўхталди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловолди дастурини маълум қилиш асносида таълим соҳасига эътибор қаратди.

— Мени нима қийнайди? Энг аввало таълим масаласи қийнайди. Бунга мактабгача таълим ҳам, ўрта таълим ва олий таълим ҳам киради.

Шу сабабли ҳам асосий эътиборни таълимга қаратиш лозим. Айниқса халқ таълимига. Бу масалада миллий дастур қабул қилинади.

Мактаблардаги ҳолат мени жуда ўйлантиради, ташвишлантиради, — деди Шавкат Мирзиёев.

Амалдаги давлат раҳбарининг таъкидлашича, келгуси беш йилда ўрта мактабларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича янги дастур қабул қилинади.

Дастур доирасида, мактаб биноларини қуриш, жиҳозлаш ва санитар талаблар илғор хорижий тажрибалар асосида, қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, ўқувчиларнинг кун давомида вақтини мазмунли ўтказишни назарда тутувчи, алоҳида ўқув ва тўгараклар дастури ишлаб чиқилади.

— Таълим соҳасида Сирдарё вилояти намуна бўлади. Бунинг учун, вилоятдаги мактабларни таълим ва тарбия кластерига айлантирамиз. Бу ерда ўқувчилар таълим олиш билан бирга, спорт билан шуғулланиши, Ай-Ти технологиялари ва замонавий касбларни, мусиқа ва санъатни ўрганиши учун барча шароитлар яратилади, — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг