Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Математика олимпиадасида 3 та кумуш, 3 та бронза қўлга киритилди

Математика олимпиадасида 3 та кумуш, 3 та бронза қўлга киритилди

Ўсмирлар ўртасидаги Болқон математика олимпиадасида ўқувчиларимиз 3 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритишди.

Жорий йилнинг 25–30 июн кунлари Туркиянинг Анталя шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасида 28-Болқон математика олимпиадасида Албания, Озарбайжон, Босния ва Герцеговина, Болгария, Украина, Кипр, Франция, Грузия, Греция, Хорватия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Молдова, Шимолий Македония, Черногория, Саудия Арабистони, Сербия, Руминия, Туркия каби мамлакатлардан жами 135 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Совриндорларимиз билан танишинг:

Сарварбек Эргашев, Андижон вилояти Марҳамат тумани ихтисослаштирилган мактаб 9-синф ўқувчиси — кумуш медал.

Жавоҳир Анваров, Сурхондарё вилояти Ангор тумани 3-сонли умутаълим мактаб 8-синф ўқувчиси — кумуш медал.

Азизбек Мамажонов, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани 3-сонли умумтаълим мактаб 8-синф ўқувчиси — кумуш медал.

Абдулазиз Ражабов, Тошкент шаҳри, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб 8-синф ўқувчиси — бронза медал.

Икром Ҳасанов, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 68-сонли умутаълим мактаб 9-синф ўқувчиси — бронза медал.

Абдусаломов Умиджон, Андижон вилояти, Андижон шаҳар 1-сон ихтисослашган мактаб-интернат 8-синф ўқувчиси — бронза медал.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг