Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда имтиҳонлар бекор қилингани йўқ – Халқ таълими вазирлиги

Мактабларда имтиҳонлар бекор қилингани йўқ – Халқ таълими вазирлиги

Баъзи оммавий ахборот воситаларида мактабларда имтиҳонлар бекор қилингани ҳақида маълумот эълон қилинди.

Мазкур маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз, дея муносабат билдирди Халқ таълими вазирининг матбуот котиби.

Қайд этилишича, Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўлларини ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.

Ўқувчиларга «Онлайн мактаб» каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттиришлари тавсия этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг