Мактаб директорлари Сингапур тажрибасини ўргандилар
25 август куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «EduCare» халқаро консалтинг компанияси раиси жаноб Майк Сируман умумтаълим мактабларининг директорлари, шунингдек, Тошкент шаҳридаги нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Инҳа университети матбуот хизмати хабар берди.
Жаноб Майк Сируман Сингапурда таълим соҳасидаги етакчилардан биридир. У таълим соҳасида тадқиқот, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, таълим лойиҳаларини ва касбий малака оширишни ривожлантириш соҳасида 20 йиллик тажрибага эга. У таълим соҳасига доимий равишда қўшаётган ҳиссаси учун эътироф этилди ҳамда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлигидаги «Таълим бўйича Глобал ташаббус»нинг Техник маслаҳат гуруҳига таклиф этилди.
Майк Сируман Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси таклифига биноан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Жаноб Сируман «ХХI асрдаги таълим. Сингапур тажрибаси» мавзусидаги тақдимоти давомида умумий таълим мактаблари томонидан энг юқори кўрсаткичларга эришиш учун Сингапур таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида гапириб берди. Сингапур мактабларининг муваффақиятли тажрибаси ҳақида гапирар экан, жаноб Сируман сифатли таълим тизимини ривожлантиришда ўқитувчиларнинг муҳим ролини бир неча бор таъкидлади. Сингапур ўқитувчи касбининг обрў-эътибори ва мақомини ошириш, таълим сифатига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган малакали ўқитувчилар, шунингдек, университетларнинг энг яхши битирувчиларини жалб қилиш мақсадида катта ресурс ва маблағларни йўналтиради.
Кўпгина халқаро рейтинг кўрсаткичлари бўйича Сингапурнинг мактаб ўқувчилари, айниқса, математика, ўқиш ва табиий фанлардан энг юқори ўринларни эгаллайди. Сингапур иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтириш учун таълим соҳасидаги саъй-ҳаракатларини ўз эътиборини қаратиб келади.
Майк Сируманнинг ташрифи, айниқса, Ўзбекистон таълим тизимида муҳим бурилиш даври бўлиши кутилаётган янги ўқув йили арафасида амалга оширилгани жудаям муҳимдир. Сингапур тажрибаси хатолардан қочиб, ҳам ўқитувчиларга, ҳам ўқувчиларга ривожлантириш учун ХХI асрнинг самарали технологияларга эътиборни қаратади.
Тадбир Ўзбекистондаги таълимни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter