Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади

Магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади

Фото: Президент матбуот хизмати

2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилиниши хабар қилинганди. Унга кўра янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.

Шунингдек, таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар:

  • Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);
  • ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;
  • ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;
  • ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;
  • докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг