Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ўзбек-лотин алифбоси бўйича муҳокама муддати узайтирилди

Янги ўзбек-лотин алифбоси бўйича муҳокама муддати узайтирилди

16 март куни «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат янги ўзбек алифбоси таклиф этилмоқда.

Асосий ўзгаришлар:

Ғ => Ḡ ḡ

Ў => Ō ō

Ш => Ş ş

Ч => Ç ç

Мазкур муҳокама  31 март куни якунланганди. Бироқ, Давлат тилини ривожлантириш департаменти матбуот хизматига кўра, ушбу ҳужжат муҳокамаси 2021 йил 1 ноябрга қадар давом эттирилади.

Қайд этилишича, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ҳар томонлама пухта, кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазалари ва таклифларини чуқур ўрганган ҳолда такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, мутахассисларнинг таклифларини инобатга олиб, шундай қарорга келган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг