Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда янги университет иш бошлади

Жиззахда янги университет иш бошлади

Жиззах вилояти хокими Эргаш Салиевнинг жорий йилда вилоятда амалга оширилган ишлар ва ислоҳотларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот олдидан, АОКА томонидан ташкил қилинган пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари Жиззах шаҳридаги «Sambhram» университетида бўлишди.

Ушбу университет (Ҳиндистон) нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, ўқитиш кундузги таълим шаклида, инглиз тилида ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Ҳозирги кунда дарс жараёнлари 2 сменада ташкил этилиб, 1500 нафардан ортиқ талабалар дарс машғулотларида иштирок этмоқда.

Университет фаолиятига Ҳиндистондан 16 нафар профессор-ўқитувчилар ва Ўзбекистондан 30 нафар профессор-ўқитувчилар жалб этган. 2021-2022 ўқув йилида 2000 га яқин талаба ўқишга қабул қилинган. Таълим муддати 4 йил (кундузги) бўлиб, 3 та бакалавр ва 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича хужжатлар қабул қилинган.

Бакалавриат йўналишига Ахборот технологиялари муҳандис-дастурчиси (B.Tech.IT), Ахборот технологиялари фанлари ва (B.Sci.IT)ва Бизнес бошқаруви (ВВА.IT) киради. Магистратура йўналиши эса Ахборот технологиялари фанлари (М.Sc.IT) ва Бизнес бошқарувидан (МВА.IT) иборат.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг