Жамоатчилик фикри ҳамон салбий: олий таълим тизими порахўрлик кенг тарқаган соҳа!
Бугун Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб, унда олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш аҳволи ва қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама қилгани хабар қилинганди.
Йиғилишда тизимда коррупциянинг олдини олиш ва унга чек қўйиш борасидаги чоралар етарли самара бермаётганлигини кенг жамоатчилик фикри ҳам тасдиқлаётгани алоҳида қайд этилиб ўтилди.
2018 йилда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 29 фоизи олий таълим тизимида коррупция кенг тарқалган деган фикрни билдирган бўлса, 2019 йилда бу салбий кўрсаткич 35 фоизни ташкил этган.
Ўтган йилнинг август ойида интернет орқали ўтказилган сўровда Юридик, Иқтисодиёт, Миллий университетлари ҳамда Тиббиёт академияси коррупция энг кўп тарқалган олий ўқув юртлари сифатида зикр этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter