Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имтиҳонда энг кўп қоида бузилиши ва яхши натижалар Қашқадарё ҳиссасига тўғри келмоқда

Имтиҳонда энг кўп қоида бузилиши ва яхши натижалар Қашқадарё ҳиссасига тўғри келмоқда

Фото:«Xabar.uz»

4 сентябрь ва 5 сентябрь кунлари бўлиб ўтган тест синовлари ҳақида статистик маълумотлар тақдим этилди.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 000 нафар абитуриентдан 111 280 нафари ёки 95,1% қатнашди.

10 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37°C дан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмади.

Жами 5 574 нафар абитуриент тест синовига келмади.

61 (+4) нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 49 (+6) нафари телефон, 8 (+1) нафари шпаргалка, 4 (+1) нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун киритилмади.

Имтиҳон жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 75 (+3) нафар абитуриент четлатилди.

Энг кўп ҳолат Қашқадарё вилоятида аниқланиб, 15 (+11) нафари телефон ва электрон қурилмалар, 2 нафари тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги учун четлатилди.

4 сентябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.

Жумладан:

-Қашқадарё вилоятида 10 470 та абитуриентдан 156 нафари ёки 1,5%;

-Қорақалпоғистон Республикасида 5 889 та абитуриентдан 76 нафари ёки 1,3%;

-Тошкент шаҳрида 18 706 та абитуриентдан 126 нафари ёки 0,7%;

-Хоразм вилоятида 6 970 та абитуриентдан 100 нафари ёки 1,4% – 162,5 балл ёки 86%дан юқори тўплаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг