Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғалати «тартиб»: кечиккан ўқувчи жаримага тортилади ва ўқитувчининг елкаларини уқалайди...(видео)

Ғалати «тартиб»: кечиккан ўқувчи жаримага тортилади ва ўқитувчининг елкаларини уқалайди...(видео)

Скриншот

«Muxbir Daliyev» телеграм-канали хабарида Андижондаги 1-ўрта мактабда ғалати тартиб жорий қилингани айтилади: дарсга кеч қолган ўқувчидан 2000 сўм, дарсга келмаганларидан 10 000 сўмдан жарима пули ундирилади. Камига ўқитувчининг қўллари ва елкаларини уқалаш мажбурияти ҳам бор экан!..

Тасаввурга сиғмас бундай «қоида»га далил тариқасида каналда видеолавҳа ҳам жойлаштирилган. Тасвирларда бир ўқитувчи қатор турган ўқувчилардан бирма-бир пул йиғаётганини кўриш мумкин. Шунингдек, унда икки нафар ўқувчи устозининг елка-қўлларини уқалаётгани ҳам акс этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг