Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФарДУ проректорига нисбатан айб эълон қилинди

ФарДУ проректорига нисбатан айб эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Фарғона давлат университетида кириш имтиҳонлари натижалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ФарДУ проректори А.А. 2019-2020 ўқув йили учун «Жисмоний маданият» имтиҳон комиссиясининг масъул котиби этиб тайинланиб, 2019 йил июль ойида ўтказилган «Жисмоний маданият» факультетига кириш имтиҳонлари жараёнида комиссиянинг бошқа аъзолари билан жами 18 нафар абитуриентнинг имтиҳон натижаларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, сохталаштиришлари натижасида ушбу абитуриентлар олий таълим муассасига ўқишга қабул қилинган.

2020 йил 4 мартда шаҳар прокуратураси томонидан университет проректорига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг