Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экстeрнат тартибидаги имтиҳонлар мактабда таълим олаётган ўқувчиларга татбиқ этилмайди

Экстeрнат тартибидаги имтиҳонлар мактабда таълим олаётган ўқувчиларга татбиқ этилмайди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда «Энди мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин» деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарлар мутлақо асосга эга бўлмаган хабарлигини маълум қилди.

Бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтиҳон топшириш учун аризалар бериш билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда.

«Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.

Экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ ва уларга татбиқ этилмайди, дейилади вазирлик баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг