Чирчиқда абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиниши давом этмоқда
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида сиртқи (5 йиллик) таълимга ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда.
Эътиборли жиҳати, «Мактабгача таълим» ҳамда «Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши» йўналишларида қозоқ ва тожик тили гуруҳлари учун квота ажратилган. Бу йўналишга ҳужжатлар умумтаълим мактаблари 1-9 синфларини кўрсатилган тилларда тугатган умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 31 июлигача қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter