Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чет тили бўйича малакавий имтиҳон топшириш тизими бекор қилинмоқда

Чет тили бўйича малакавий имтиҳон топшириш тизими бекор қилинмоқда

Фото:«Тipme.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда. 

ОАК раиси Аҳмадбек Юсуповнинг айтишича, мамлакатимизда рейтинги юқори 30 та олий таълим муассасаси қаторига кирган олийгоҳларга имтиёзлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ва Мудофаа вазирлиги ҳайъати тавсия этган идоравий мансуб олий таълим муассасалари кенгашларига синов тариқасида 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб талабгорларни бевосита доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларида, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб эса профессор илмий унвонида тасдиқлаш ҳуқуқи бериш кўзда тутилган.

Тадбирда таъкидланишича тизимни янада такомиллаштириш мақсадида 2020 йил 1 январдан uza.uz сайтида тадқиқотчиларнинг изланишлари тўлиқ шаклда ёритилади. Илмий унвонлар олиш тартиби илғор хорижий амалиётга яқинлаштирилиб, жараён соддалаштирилади. Нашрчилик фаолияти янада фаоллашиб, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида соғлом рақобат шакллантирилади.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим босқичига қабул қилинишида талабгорлар чет тилидан кириш имтиҳонларини топширар эди. Олий таълимдан кейинги таълим босқичига қабул қилингандан кейин ҳам талабгорлар яна чет тилларидан малака имтиҳонларини топширишади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу синов жараёнлари бир-бирини такрорлар эди.

Айнан ана шулар инобатга олиниб 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб чет тили бўйича малакавий имтиҳон топшириш тизими бекор қилиниши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг