Бухоро вилояти ҳокимлиги мактаблар бўйича янги қарор чиқарди

Бухоро вилояти умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида 11 январь кунидан анъанавий тарзда ўқиш бошланган эди.
Вилоят ҳокимлиги совуқ об-ҳаво шароитида кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, Бухородаги барча таълим муассасаларида ўқиш 16 январь кунидан бошланишини маълум қилди.
Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, мактабгача таълим масканлари ҳам ўз ишини 16 январдан бошлаши белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter