Бу йилги тест имтиҳонлари стадионларда ўтказилади
Жорий йилги тест имтиҳонлари очиқ осмон остида, стадионларда ўтказилади. Имтиҳонларни ўтказишда карантин талабларига қатъий риоя қилиниши белгиланган.
Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берган.
Имтиҳонлар кунига икки марта, куннинг салқин пайтлари ташкил этилади. Тест имтиҳонларини тахминан 12-14 кунда якунлаш кўзда тутилган.
Тест имтиҳонларини ўтказиш санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар тест имтиҳонлари қачон бўлиши сўроқ остига қолаётган эди. ДТМ расмийлари имтиҳон карантин юмшатилгач ва эпидемиологик вазият барқарорлашгач ўтиши таъкидлашганди. Шунингдек, жараёнар сентябрда бўлиши ҳам истисно қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter