Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу йил абитуриентлар ҳужжатни қандай топширишади?

Бу йил абитуриентлар ҳужжатни қандай топширишади?

Архив.

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлиги томонидан шунга оид қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, абитуриентлар ўтган йили бўлгани каби Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш тартиби бекор қилиниб, унинг ўрнига ДТМ веб-сайти орқали онлайн ҳужжат топшириш имконини яратиш таклиф этилмоқда.

Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев бу масалада бир қанча саволларни ўртага ташлаган:

1) Бу ўзгариш қачон кучга киради? Қабул бошланишига атиги 13 кун вақт қолди ахир. Лойиҳа эса 17 июнгача муҳокама бўлар экан, ҳали тасдиқлангунгача яна бир 20 кун ўтса керак. Ёки ўтган йилларда бўлгани каби расмий қарорда бошқа гап, амалиётда бошқача жараён бўладими?

2) ДТМ сайти бунча катта босимни кўтара оладими? Ўтган йилларда қабул комиссиялари ДТМ серверлари қотиб қолаётганлиги сабабли, абитуриент маълумотларини базага кирита олмаётганидан шикоят қилишган эди. Жорий йилда ҳам шунақа бўлмайдими?

3) Ўзи қабулга оид янгиликлар қачон расман аниқ бўлади?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг