Amity Университети билан UZINFOCOM меморандум имзолашди
Тошкентдаги Amity Университети ва Ягона интегратор UZINFOCOM ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар.
Amity – дунёдаги энг кўп дастурчиларга эга бўлган Ҳиндистоннинг йирик IT соҳасидаги олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Тошкентдаги Университет дастури асосий тўрт йўналиш бўйича мутахассисларга таълим беришга мўлжалланган: Engineering (Computer science and Engineering), Arts (Economics), Technical (IT) ва Management (MBA).
Дастур кенг ва кўп қиррали ихтисосликдаги мутахассисларни, яъни дастурчидан бошлаб маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) бошқарувчиларни тайёрлашга мўлжалланган. Яқин келажакда Ўзбекистон жуда кўп сонли МҚИМга эҳтиёжи катта эканлиги аниқ. Маҳаллий мутахассислар тўхтовсиз туну кун ишлашга мўлжалланган ушбу юқори технологик объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва бошқаришлари керак.
«Ҳозирги кунда бозорда юқори талабга эга мутахассисликлар — тизим архитекторлари, маълумотлар базаси аналитиклари, тизим аналитиклари ва маъмурлари ҳисобланади. Бозорда йирик рақамли корхоналар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини биладиган молияшунос ва оддий бухгалтерлар жуда кам. Ривожланаётган рақамли бозор ўзига хос касбларни борган сари талаб қилмоқда. Биз айнан ушбу даражадаги мутахассисларни тайёрлаймиз. Бизнинг келишувимизнинг моҳияти шундаки, талабалар амалий малакаларини ошириш, Университет UZINFOCOM ходимлари билан биргаликда билимларни бўлишиш имкониятига эга. Бизга Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан юқори тоифали профессорлар ва мутахассислар ташриф буюришади. Биз ҳамкорларимизни тақдимот ва маҳорат дарсларига таклиф қилишга тайёрмиз. Талабалар учун билимларини амалда қўллашлари муҳим ҳисобланиб, улар жараёнларни оптимиллаштириш ва янги ёндашувларни жорий этиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин», — деб изоҳлади Тошкентдаги Amity Университетининг маъмурияти директори Бобур Абдуллаев.
UZINFOCOM Бош директори Эмиль Гимранов имзоланган ҳужжатга қуйидагича изоҳ берди:
«UZINFOCOM МҚТМ оператори ҳисобланади ва асосий давлат ресурсларини қўллаб-қувватлайди. Тузилиши ўзаро уйғун бўлиб, унинг барча таркибий қисмлари бир хил аҳамиятга эга. Бизга юқори малакали мутахассислар ва энг замонавий технологиялардан фойдаланишимиз керак. Яхши натижаларга эга бўлган талабаларни малака оширишларини таъминлаш ва таълим олиш босқичида ҳам шартномалар тузишга тайёрмиз. Давлат хизматларини рақамлаштириш ушбу талабалар зиммасида ва амалий кўникмалар эса улар учун жуда фойдали бўлади. Университетнинг бизнинг ходимларимизни жаҳон миқёсидаги ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларининг маҳорат-дарслари ва тақдимотларига таклиф қилиш таклифи катта иштиёқ билан қабул қилинди, зеро мулоқот — ўз даражангизни билиш ҳамда янада самарали ва яхшироқ бўлишга интилиш йўлидир».
Amity Университети йигирма йилдан ортиқ фаолият юритиб келмоқда ва бутун дунё бўйлаб ваколатхоналари, 300 дан ортиқ лабораториялар ҳамда ўз тадқиқот ва ривожлантириш марказига (R&D) эга.
Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор UZINFOCOM 2002 йилда яратилган. Электрон ҳукумат маркази оператори ҳисобланади, Давлат хизматлари порталини (ЯИДХП) юритади ва кўплаб ҳукумат веб-сайтларини қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter