Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амити университетида талабалар учун янги имкониятлар яратилди

Амити университетида талабалар учун янги имкониятлар яратилди

Фото: Амити университети

Етти йилдирки, Амити Ҳиндистондаги хусусий университетлар ичида биринчи ўринни эгаллаб келади. Ва ишонч билан айтиш мумкинки, ҳинд ўлкасидаги энг яхши университет Ўзбекистонда маваффақиятли фолият олиб бормоқда.

Амити глобал университет бўлиб, дунё бўйлаб 17 та давлатда ўз ўрнини топган. Шунингдек, энг нуфузли, яъни АҚШ, Буюк Британиядаги махсус ташкилотлардан аккредитация олиб, дипломларини стандартлар асосида беради ва таълимда ҳам сифатга жиддий эътибор қаратади.

Ушбу нуфузли университет Ўзбекистонга ахборот технологиялари йўналишини кўзлаб олиб келинган бўлса-да, ҳозирда университетда бизнес бошқаруви, туризм, иқтисодиёт бўйича ҳам таълим берилади. Бундан ташқари, биринчи йилданоқ иқтисодиёт ва ахборот технологияларидан магистрлик дастурлари ҳам йўлга қўйилган.

Онлайн таълим жараёнида Тошкент шаҳридаги Амити университетида талабалар учун янги имкониятлар яратилди. Пандемия даврида университет онлайн платформа орқали юқори сифатли таълим бериш имкониятини яратди.

Тошкент шаҳридаги Амити университети ҳар бир талаба компютер лабораторияларидан фойдаланиши учун, онлайн компютер лабораторияларини ишга туширмоқда.

Энди талабалар уйда машқ қилиш , ўрганиш учун шахсий компютерларига дастур ўрнатиш шарт эмас. Талабалар виртуал компютер лабораториясига эга бўлиб, ўз курслари бўйича талаб қилинадиган барча дастурлардан фойдалана оладилар.

Эндиликда талабалардан талаб қилинмайди:

  • онлайн машғулотлар пайтида юқори конфигурацияга эга компютер, ноутбоок сотиб олиш.
  • онлайн машғулотлар давомида дастурий таъминот , дастурларни сотиб олиш.
  • онлайн машғулотлар давомида катта дастурий таъминот, дастурларни ўрнатиш.

Бу эса талабаларнинг ўз устида ишлашлари ва билимларини оширишлари учун имкониятдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг