Амити университетида 170 дан ортиқ мактаб директорлари йиғилди
![Амити университетида 170 дан ортиқ мактаб директорлари йиғилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/5/720_460_95_2544812266.jpg)
Бугун, 12 январь куни Тошкент шаҳридаги Амити университетида ўрта-таълим мактаблари директорлари билан халқаро семинар бўлиб ўтди. Семинарда 170 дан ортиқ мактаблардан директор ва раҳбар ходимлар иштирок этдилар.
![](https://xabar.uz/static/uploads/33/720__IMlWarRDOwX3FF_dyXW22hTxtWBxyZOE.jpg)
Халқаро тадбир Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай ва Абу-Даби шаҳриларида жойлашган Амити мактаби билан биргаликда онлайн тарзда олиб борилди.
Учрашувда Амити университети раҳбарияти ҳамда Дубай шаҳридаги Амити мактабининг директорлари ва мутахассислари ўз билимлари билан ўртоқлашдилар ҳамда глобал таълим тенденциялари ҳақида маълумот улашдилар.
![](https://xabar.uz/static/uploads/33/720__bfEYlYSqg7Vx8TOUr-LE-JtlGwlFAQeb.jpg)
Семинарнинг асосий мақсади Ўзбекистондаги ўрта-таълим мактабларида АКТ йўналишини ривожлантириш, математика ва инглиз тили фанларига бўлган қизиқишни оширишдан иборат бўлди.
Семинар якунида нафақат икки таълим муассасаси вакиллари ўртасида, балки икки мамлакатнинг малакали ўқитувчилари билан биргаликда талаба ва мактаб ўқувчиларига турли соҳадан қизиқарли тадбир ва тренинглар ўтказиш мақсад қилиб қўйилди.
![](https://xabar.uz/static/uploads/33/720__aXUSMnk9yQIyBYYbLLCecFlb7KSSP5h9.jpg)
Бу тадбир Тошкент шаҳридаги Амити университети томонидан мактаблар учун амалга оширилаётган кўмакнинг бошланиши бўлиб, келгусида ахборот технилогиялари, математика ва инглиз тили фанлари бўйича ўқитувчилар учун чуқурлаштирилган дастурлар, шунингдек мактаб ўқувчилари учун алоҳида ўқув курслари жорий этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter