Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Академик лицей ўқувчилари Қозоғистондан 10 та медал билан қайтди

Академик лицей ўқувчилари Қозоғистондан 10 та медал билан қайтди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

2019 йил 10-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида дунёнинг 18 давлатидан 540 нафар ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан Жаутиков номли 15-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўқувчиларимиз ушбу нуфузли олимпиадада муваффақиятли қатнашиб,  1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза — жами 10 та медалини қўлга киритишди.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг 3-курс ўқувчиси Аббос Сайлиев ушбу нуфузли халқаро олимпиадада математика фанидан олтин медални қўлга киритди. Элбек Тошпўлатов, Жасур Имомов ва Расулбек Озодов каби иқтидорли ўқувчиларимиз эса кумуш медалга сазовор бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика ва Самарқанд иқтсиодиёт ва сервис институтлари қошидаги академик лицей ўқувчилари ҳам олимпиадада фаол қатнашиб, бронза медалига эга бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг