Академик Ҳабибулла Акбаров вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Акбаров Ҳабибулла Асатович 2023 йилнинг 8 апрель куни 87 ёшида вафот этди.
Ҳабибулла Акбаров фан арбоби, геология соҳасида йирик олим, кўплаб шогирдларнинг устози эди.
У 1936 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1958 йилда Ўрта Осиё политехника институтининг геология-қидирув факультетини тугатган.
Фаолияти давомида Ўрта Осиё геология ва минерал хомашё институтида сектор мудири (1968-79), бўлим бошлиғи (1979-86), директор ўринбосари (1987–91). 1992–96 йилларда ТошДТУ проректори ва айни шу вақтда университетнинг фойдали қазилма конлари кафедраси мудири лавозимларида ишлаган. 1996 йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Ер ҳақидаги фанлар бўлими раиси ва Фанлар академияси Президиуми аъзоси (1997 йилдан) сифатида фаолият юритган.
Атоқли олимнинг эндоген руда конлари ва майдонларини ўрганиш, уларни излашга бағишлаб ёзган кўплаб мақола ва рисолалари, илмий ихтиролари соҳа мутахассислари ва илмий жамоатчилигимизга яхши маълум.
Заҳматкаш олим ўз фаолияти давомида меҳрибон ва талабчан устоз сифатида кўплаб ёшларга геология асосларидан сабоқ берди. Унинг бевосита раҳбарлигида ўнлаб ёш олимлар тайёрланди.
Xabar.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдарлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter