Абитуриентлар кўплиги туфайли давлат хизматлари автобусларда ҳам кўрсатилмоқда
Давлат хизматлари марказлари ОТМларга қабул қилишда мурожаат этувчиларнинг юқори оқими туфайли 24 соатлик иш режимига ўтказилди. Яъни, ҳужжатларни исталган қулай вақтда топшириш имконияти яратилди.
Агентлик матбуот хизматига кўра, абитуриентлар юқори оқими сабабли, махсус хизмат ускуналар билан жиҳозланган Давлат хизматлари агентлигининг автобуслари ёрдам беришга шошилмоқда.
Масалан, Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари бундай мобил хизматларни Самарқанд давлат университети ҳудудида кўрсатилмоқда. Куннинг биринчи ярмида улар 100 дан ортиқ абитуриентларни рўйхатдан ўтказди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter