Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар диққатига: университетлар билан онлайн учрашув!

Абитуриентлар диққатига: университетлар билан онлайн учрашув!

Навбатдаги ўқув йили ҳам якунига етди. Аксарият битирувчиларни қайси университетни танлаш муаммоси ҳануз ўйлантираётгани аниқ.

Агар шундай бўлса, умид қиламизки, биз тақдим этадиган маълумотлар ушбу масалага ечим топишингизни осонлаштиради.

Бугундан, яъни 15 июндан то 20 июнга қадар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослашган мактабда Ўзбекистон ва хориждаги энг нуфузли университетлараро онлайн ҳафталик ташкил этилади. Жумладан:

15 июнь — Жанубий Кореядаги ИНҲА университети,

16 июнь — Тошкентдаги ИНҲА университети,

17 июнь — Тошкентдаги Амити университети,

18 июнь — Тошкентдаги Вестминистр университети,

19 июнь — Тошкентдаги Вебстер университети,

20 июнь — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ.

Бунда ушбу таълим даргоҳларидан ташриф буюрган вакиллар билан жонли интервьюлар ташкиллаштирилади. Улардан қабул тартиби, таълим жараёни, талабалар муҳити каби ўзингизни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Ҳурматли битирувчи, бугун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кундан-кунга жадал ривожланиб, рақамли иқтисодиёт, яъни электронлаштирилган хизматларга талаб ошиб бормоқда. Демак, келажакда катта маошли иш ўринлари ҳам айнан шу соҳада таклиф этилишини инобатга олинг.

Биз билан YouTube канали орқали 15 июндан то 20 июнга қадар соат 11:00 да боғланишни унутманг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг