8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова «Spark» ютиб олди
«Ёш китобхон» кўрик-танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича якуний босқичи ғолиби аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.
Танловда 14 нафар йигит-қиз ўзаро беллашди. Якунда Президент совғасининг эгаси, энг яхши китобхон аниқланди. Унда Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова ғолиб деб топилиб, «Spark» автомобилини қўлга киритди.
Иккинчи ўринни тошкентлик Салоҳиддин Қаҳҳоров, 3-ўринни эса фарғоналик Дилрабо Ўткирова эгаллади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter