«61-мактабдаги воқеа»: масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида мактаб директори ўқувчининг қулоғига уриши оқибатида унинг қулоқ пардаси йиртилгани ҳақида хабар берилганди.
Бугун, 19 октябр куни Ургут тумани сектор раҳбарлари ушбу ҳолат юз берган Санчиқул маҳалласидаги 61-умумтаълим мактабига келиб, масалани муҳокама қилишди.
Туман ҳокими Ботир Жабборов ўқувчиларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол, юрт келажагига муносиб юксак маънавиятли, кенг тафаккур эгалари сифатида камол топиши учун бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик лозимлигини таъкидлаган.
Ушбу ҳолатнинг содир этилишига олиб келган шарт-шароитлар туман сектор раҳбарлари томонидан батафсил муҳокама этилиб, масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter