50 ёшдан ошган абитуриентлар сони 672 та — ДТМ
Ўзбекистонда 25 ёшдан кичик абитуриентлар сони 862 977, 25-30 ёш оралиғида — 103 276, 40-50 ёшлилар — 14 014, 50 ёшдан катталар — 672 нафарни ташкил этади. Бу ҳақда Давлат тест маркази 12 август куни АОКАда ўтган брифингда маълум қилган.
Бу йилги тест имтиҳонларида ёш чеклови бекор қилингани сабаб, нуронийлар ҳам талаба бўлиш умидида олий ўқув юртларига ҳужжат топширишган.
Кеча тест синовларида жами 32 555 абитуриент иштироки белгиланган. Бироқ имтиҳонга 31 минг 565 абитуриент келган. 972 нафари турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмаган. 5 абитуриент ҳудудга киришда, 13 нафари эса бинода қоидага хилоф ҳаракатлар аниқлангани учун четлатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter