Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

16 ёшга тўлмаган битирувчиларга паспорт олишда енгиллик берилади

16 ёшга тўлмаган битирувчиларга паспорт олишда енгиллик берилади

Фото: «Xabar.uz»

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Давлат комиссиясининг 1-сонли баёни билан:

  • Ички ишлар вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида мактаб, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 16 ёшга тўлган битирувчилари паспорт олиш учун мурожаат қилганда, уларга навбатларсиз, белгиланган тартибда паспорт берилиши таъминланади. (абитуриентга 10 кун муддатда паспорт берилиши кўзда тутилган).
  • Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиҳонларда иштирок этиш истагини билдирган паспорт ёшига етмаган фуқароларга амалдаги тартибга мувофиқ, қисқа муддатларда хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилади.

Давлат персоналлаштириш маркази томонидан паспорт ёшига етмаган фуқароларга хорижга чиқиш паспортлари берилади ва мавжуд маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ва Давлат тест марказига тақдим этилади (абитуриентга 5 кун муддатда фуқаролик паспорт олиши кўзда тутилган).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг