1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил берилмайди
Республика махсус комиссиясининг қарори билан умумтаълим мактабларида ўқув жараёнларини 7 февралдан бошлаб тўлиқ «анъанавий» шаклда давом этиришга рухсат берилганди.
Бу йил ўқувчиларнинг қишки таътил муддати жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги буйруғида кўрсатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter