Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сувни қайта-қайта қайнатса нима бўлади?

Сувни қайта-қайта қайнатса нима бўлади?

Фото: iXBT

Сув қайнатилганида кўплаб зарарли бактериялар нобуд бўлиши кўпчилигимизга маълум. Бироқ сувни бир неча марта қайнатса нима бўлади? Саломатлик учун хавфли эмасми?

Сувнинг қайнаш жараёнида буғланиш ва тўпланиш тамойили ишлайди. Яъни сув буғланганида, унда эриган аралашмалар учиб кетмайди, идишда қолади. Шу боис хавфли аралашмалар тўпланиши ошади. Дистилланган сувни қайта-қайта қайнатиш мумкин, бунинг саломатлик учун ҳеч қандай зарари йўқ.

Сув оддий крандан олинган бўлса-чи? Унинг таркибида маргимуш, нитратлар, фторидлар бор. Бироқ жуда оз миқдорда.

Қайта ва қайта қайнатилаверса, сувдаги зарарли аралашмалар миқдори ошиб бораверади. Бироқ инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириш учун етарли эмас.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, инсон организмига тана вазнининг ҳар 1 кг учун 0,6 мг миқдорда маргимуш тушса, заҳарланиш юз беради. Масалан, 75 кг вазнли одам заҳарланиши учун 10 минг литр сувни 1 қаҳва идишига сиғадиган даражада қайнатиш керак.

Қайнатиш сув таъмига таъсир қиладими? Буниси ҳақиқат. Чунки қайнаш жараёнида сувдаги кислород молекулалари чиқиб кетади. Бироқ қайнаган ва хом сув таъмидаги фарқни сезиш қобилияти камдан-кам одамда бор.

Янгилик хусусиятига эга хабарларни шифокор тавсиясига тенглаштирманг. Албатта мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг