Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Рейтинглар рейтинги»да кимлар етакчи? (инфографика)

«Рейтинглар рейтинги»да кимлар етакчи? (инфографика)

Инфографика: OECD

Тараққиёт рейтинглари сонсиз-саноқсиз, аммо рейтингнинг ҳам рейтинги бор.

Халқининг бойлигини мудофаага, қуролланишга сарфлаётган давлатлар бор, халқининг саломатлигини, билимли бўлишини афзал кўрувчи давлатлар бор. Сиёсий вазият, имконият чамаланади..., бироқ хоҳиш-ирода керакмасми? 

Фан-технологияларни ривожлантиришга давлатлар қанча пул ажратишини OECD ҳисоблаб чиққан (маблағлар мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотига нисбатан фоизларда ўлчанган).

Юқоридаги инфографика-харитада илм-фанни энг яхши қўллаб-қувватлаётган 30 мамлакат кўрсатилган.

ТОП-30даги мамлакатларнинг кўпида:

  • Иқтисодиёт ривожланиши юқори чўққисига чиққан;
  • ЯИМ аҳоли жон бошига энг юқори ўринларда;
  • Қазилма бойликлар деярли йўқ, бўлса ҳам ўз эҳтиёжига яраша ёки бирламчи ўрин тутмайди.

Улкан араб дунёси ўртасида жон сақлаб келаётган Исроил фанни молиялаштиришда дунёда биринчи ўринда — ЯИМнинг 4,9 фоизи.

Илм-фандан пулини аямаган кичкина Жанубий Корея ва Тайван улкан Осиёнинг «йўлбарслари»га айланди — ЯИМнинг 4,5 ва 3,5 фоизи.

Денгизга чиқа олмайдиган Швейцария ҳамда қуёшдан кўра қор ва ёмғирни кўп кўрадиган Швеция Европанинг энг олд давлатлари: иқтисодий барқарорлик, аҳоли фаровонлиги, коррупциядан холилик ва албатта фанни қўллаб-қувватлаш борасида — ЯИМнинг 3,3 фоизигача.

АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия — бу давлатларга таъриф шартмас. Уларни шиддат билан қувиб, ўзиб бораётган Хитойнинг кучи нимадалиги эса бугун ҳеч кимга сирмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг