Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли асрда ҳақиқат учун кураш

Рақамли асрда ҳақиқат учун кураш

Биз яшаётган давр инсониятга янги имкониятлар тақдим этибгина қолмай, жиддий муаммоларни ҳам ўзи билан бирга олиб келмоқда. Ахборот ишлаб чиқариш ва тарқатиш тезлигига етишиш қийин бўлган асримизда коммуникациялар экотизими туб ўзгаришлар жараёнини бошдан кечирмоқда. Аммо бу ўзгариш жараёни фақат ижобий ривожланишни ўз ичига олмай, ахлоқий, маданий ва инсоний синовларни ҳам биргаликда олиб келмоқда. Технология тез ривожланаётган, бу мураккаб ва янги даврда кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланган сунъий интеллект ва алгоритмлар энди фақат восита бўлиб қолмай, куч мувозанатини қайта белгилайдиган омилга ҳам айланди. Ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги чегаралар кундан-кунга хиралашиб бораётган ва инсоният «ҳақиқат инқирози» деб аташ мумкин бўлган ноаниқликлар гирдоби билан курашаётган бир пайтда, биз катта синовлар билан юзлашяпмиз ва бу муаммоларни енгиб ўтишнинг ягона йўли самарали мулоқот стратегияларини ишлаб чиқиш эканини яхши биламиз.

Технология билан ўзгараётган коммуникация экотизимининг имкониятлари ва хавф-хатарларини жамият манфаатлари йўлида таҳлил қилиш ва бошқариш бизнинг энг асосий вазифамиз бўлиши лозим. Юз бераётган ўзгаришлар жамиятларнинг мулоқот соҳасидаги одатларини ўзгартириб, рақамли оммавий ахборот воситалари ҳаётимизнинг муҳим қисми сифатида ажралиб чиқмоқда. Бу ўзгаришнинг энг ҳайратланарли жиҳати эса, сунъий интеллектнинг коммуникация жараёнларидаги таъсири билан намоён бўлмоқда.

Сунъий интеллект воситалари дунёни ва барча соҳаларни тезлик билан ўзгартирмоқда. Бугун сунъий интеллект стратегик коммуникацияда ўйин қоидаларини ўзгартирувчи куч сифатида олдимизда турибди. Маълумотларни таҳлил қилиш, контент яратиш ва инқирозларни бошқариш каби соҳаларда тақдим этаётган имкониятлари бир неча йил олдингина тасаввур қилиб бўлмайдиган тезлик ва самарадорликни таъминламоқда. Яқин яқингача фақат илмий-фантастик филмлардагина тасаввур қилинган ғояларга бугун ҳар бир инсон осонлик билан фойдаланиши мумкин бўлган даражага етди. Аммо, афсуски, технологиянинг бу ижобий ривожланиши нотўғри мақсадларда қўлланилганда, рақамли қуролга айланиш эҳтимолини келтириб чиқармоқда. Деепфаке технологияси ёрдамида сунъий интеллект асл контентни сохта контентдан ажратиб бўлмас даражада ўзгартириб, жамиятларнинг ишончига путур етказмоқда ва ҳақиқат инқирозини чуқурлаштирмоқда. Бу эса дезинформация, манипуляция ва ахлоқий бузилишларнинг ҳалокатли натижаларини сезиларли даражада оширмоқда. Алгоритмлар назорати остидаги дунёда, одамларнинг фақат «акс-садо хоналари»да қамалиб қолишига, жамиятнинг бўлинишини кучайтириб, ҳақиқат ўрнини манипуляция эгаллашига олиб келмоқда. Бу ҳолат, сунъий интеллектнинг ахлоқий тамойиллар билан бошқарилиши шартлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Сунъий интеллектнинг рақамли соҳада қўлланилиши жавобгарлик, шаффофлик ва ахлоқий тамойилларни ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда.

Яқинда Ғазода юз берган фожиалар пайтида барчамиз сунъий интеллект ёрдамида дезинформация халқаро жамоатчиликни чалғитиш учун қандай қўлланилганига гувоҳ бўлдик. Ижтимоий тармоқлардаги дезинформация алгоритмлар томонидан тез тарқалиб, тўғри маълумотларга эга бўлишга тўсқинлик қилди. Оқибатда юз бераётган воқеалар ва инсон ҳуқуқлари бузилишларига оид ҳақиқий маълумотларни оммага етказиш қийинлашди. Технологик ва рақамли имкониятларнинг инсониятга тақдим этаётган катта фойдаларини албатта инкор этиб бўлмайди. Худди, бу имкониятларни ғаразли мақсадлар учун ишлатаётганларнинг мавжудлиги глобал хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солаётгани ҳақиқатини инкор этиб бўлмайдиганидек.

Биз Туркия сифатида бу каби ҳалокатли таъсирларга қарши стратегик коммуникация механизмларимиз орқали нотўғри маълумотларнинг олдини олиш, ҳақиқатни ҳимоя қилиш ва халқаро жамоатчиликнинг тўғри маълумотга эришишини таъминлаш учун жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз.

Рақамли таҳдидлар бўйича хабардорликни ошириш ва медиа саводхонлигини ривожлантириш бугунги куннинг турли хил хавфлари билан курашишда бизнинг устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Кенг кўламли рақамли трансформацияни бошқариш учун глобал ҳамкорликнинг аҳамияти кундан-кунга кўпроқ сезилмоқда. Туркия сифатида ҳақиқат курашида халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдиган фаолиятларимизни давом эттирмоқдамиз.

Ҳурматли Президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг “Туркия Асрининг Мақсадлари” доирасида, ҳозирги ўзгариш даврида, Туркия ўлароқ стратегик бир ёндашувни кўрсатмоқдамиз. Технологияни инсониятнинг хизматига тақдим этиш, ижтимоий фойдани устувор қўйиш ва ҳақиқатни марказга олган бир коммуникация тушунчасини асосий принсип сифатида белгиладик. Бу янги асрда стратегик коммуникацияни – ноаниқликларни бошқариш ва ишончни таъминлашнинг калити деб биламиз. Туркия сифатида, миллий ва халқаро миқёсда бу соҳада самарали рол ўйнаяпмиз. Туркия Президенти Админстрациясига боғлиқ Коммуникация Бошқармаси сифатида олиб бораётган дезинформация билан курашиш саъй-ҳаракатларимиз, узоқ вақт давомида ҳақиқат инқирозига қарши қатъият билан фаолиятини юритқмода ва шу доирада самарали ечимлар ишлаб чиқмоқда. Мушкул аҳволни ҳал қиладиган коммуникацияни сунъий интеллект билан қўллаб-қувватланадиган стратегик коммуникация жараёнларининг энг муҳим амалий соҳаларидан бири деб ҳисоблаймиз. Тўғри ва аниқ маълумотга тезкорлик билан эришиш ва аҳолини самарали тарзда хабардор қилиш, кризис пайтларида ҳаётни сақлаб қолиш учун жуда муҳим рол ўйнайди.

Рақамли даврнинг ўзгариш шамолларини яққол сезаётганимиз ушбу даврда, 2024 йил 13-14 декабрда ўтказиладиган «STRATCOM: Халқаро Стратегик Коммуникациялар Форуми» барча имкониятлар ва хавфларни глобал миқёсда чуқурроқ муҳокама қилинадиган етакчи платформа ҳисобланади. Дунёнинг турли жойларидан давлат сектори, оммавий ахборот воситалари, академия, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакилларини бир жойга жамлаган Форум, стратегик мулоқот экосистемасининг келажагига йўл кўрсатувчи фикрларнинг уйғунлашган маркази ҳисобланади. Бироқ, STRATCOMни фақат Форум сифатида баҳолаш тўғри эмас. «STRATCOM: Халқаро Стратегик Коммуникациялар Форуми» шу билан бирга рақамли даврнинг қийинчиликларига ва ҳақиқат инқирозига қарши умумий ироданинг шаклланишига имкон берадиган глобал бир даъватдир. Ушбу глобал даъватнинг аҳамиятини, сунъий интеллект ва стратегик мулоқотда юз бераётган инқилоблар билан бирга зиммамизга катта масъулиятлар ҳам юклаётганини кўрмоқдамиз. Биз инсониятнинг умумий келажаги учун; ҳақиқат, виждон ва адолат тамойилларидан воз кечмасдан ҳаракат қилишимиз кераклигини англаб етганмиз. Туркия, ушбу тушунчадан келиб чиққан ҳолда фақат ўз минтақасида эмас, балки глобал миқёсда ҳам намуна бўлишда давом этади.

Проф. Др. Фаҳреттин АЛТУН
Туркия Республикаси Коммуникация Бошқармаси Бошлиғи

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг