Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда озиқ-овқат чиқиндиларидан қанча биоёнилғи ишлаб чиқариш мумкин?

Ўзбекистонда озиқ-овқат чиқиндиларидан қанча биоёнилғи ишлаб чиқариш мумкин?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари Ўзбекистонда озиқ-овқат чиқиндиларидан қанча биоёнилғи ишлаб чиқариш мумкинлигини таҳлил қилди.

Биоёнилғи – бу тўғридан-тўғри ёки билвосита биомассадан олинадиган ёнилғи бщлиб, биоэтанол ва биодизель бугунги кунда энг кенг тарқалган биоёнилғи турлари ҳисобланади.

Биоёнилғи Европа давлатлари, АҚШ ва дунёдаги бошқа кўплаб мамлакатларда ёнилғи сифатида ишлатилади. АҚШда ишлаб чиқарилаётган бензиннинг тахминан 97 фоизида маълум миқдорда этанол мавжуд. Бразилияда сотиладиган барча бензин маркаларида 20-25 фоизгача этанол бўлади.

Ўзбекистонда ҳар йили қарийб 3 миллион тонна озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлади.

Озиқ-овқат чиқиндиларидан биоёнилғи ишлаб чиқариш бир вақтнинг ўзида иккита муаммони ҳал қилишда ёрдам беради. Биринчидан, озиқ-овқат чиқиндиларини утилизация қилиш орқали экологияга кўрсатилаётган салбий таъсир камайтирилади. Иккинчидан, иқтисодий ва демографик ўсиш натижасида тобора ортиб бораётган энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж қондирилади.

Таҳлил натижасида қуйидагилар аниқланди:

  1. Агар озиқ-овқат чиқиндилари тўлиқ биоэтанол (E100) ёки биодизел (B100) га айлантирилса, 1,11 миллиард литр биоэтанол ва 1,02 миллиард литр биодезель ёнилғисини ишлаб чиқариш мумкин.
  2. Бензин ва дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи автомобиллар биоёнилғидан фойдаланишга ўтадиган бўлса, ҳавога чиқарилаётган CО2 миқдорини 1,6 миллион тонна (21 фоизга) камаяди.
  3. Озиқ-овқат чиқиндиларининг ҳар бир килограмми йилига ўртача 2,5 кг ис газини ажратиб чиқаради. 3 миллион тонна озиқ-овқат чиқиндиси зарур даражада утилизация қилинмаса, атмосферага 7,5 миллион тонна иссиқхона газларини чиқарилади.

Биоёқилғидан кенг фойдаланишга ўтиш 2019-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясидаги муайян параметрлар, «Чиқиндилар тўғрисида»ги ва «Париж битимини ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунлари, шунингдек, БМТ конференциясининг 26-сессиясида ЯИМ бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газларини чиқаришни 2030 йилга қадар 2010 йилдагига нисбатан 35 фоизга камайтириш бўйича қабул қилинган қўшимча мажбуриятни бажаришда ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг