«Капитализмга қарши исён – «Калмар ўйини»»: филмнинг ютуқлари, тушунарсиз ва мунозарали томонлари
Капитализмга қарши исён
Жанубий Кореянинг «Squad game» («Калмар ўйини») драмаси 17 сентябрда «Neftlix» платформасига жойлаштирилгач мисли кўрилмаган натижаларга эришди. Биз у марралар ҳақида эмас, кинодаги айрим мотив ва ғояларга тўхталиб ўтмоқчимиз.
«Калмар ўйини» сериалининг асосий мотиви тенг имконият яратилган 456 ўйинчини ўзаро беллашувидир. Ижтимоий-иқтисодий бўлинишлар, камбағалларни бойлар томонидан эксплуатация қилиш ва оддий ишчи синфининг умидсизлигининг ифодаланишидаги истеҳзо кинорежиссёр томонидан онгли равишда илгари сурилганга ўхшайди. Бундан ташқари, режиссёр драмага корейс сиёсатидаги беқарорлик ва жамиятдаги депрессияни моҳирона кирита олган.
Сериал ўрта синф инқирозига бағишланган. Хван Дон Хёк Кореянинг ўрта синфнинг инқирозга кириб бораётган ижтимоий-иқтисодий аҳволига бўлган қизиқиши билан боғлади. Ўйинда иштирок этишга розилик билдирганларнинг ҳаммасининг кредиторлардан катта қарзлари бор эди.
Сатира ва мелодрамани бирлаштирган сюжет орқали капитализмнинг замонавий жамиятга таъсири салбий эканлиги англашилади. Синфлар бўлиниши ва капиталистик жамият инқирози замонавий корейс кинолари, масалан «Сновпиерсер» ва «Паразитлар» учун ҳам асосий мавзу бўлса-да, «Калмар ўйини»да нафақат капиталистик мафкура, балки инсонлар онгидаги психологик тўлқинлар ва иллатларни тўла кўрсатиб бера олган.
Филмдаги қаҳрамонларнинг кўпчилигида оилавий муаммолар борлиги кўзга ташланади. Бунинг асосий сабаби сифатида эса оилани боқишга маблағ етишмаслиги, оддий одамларнинг катта қарзлари бунга тўсиқ эканлигини кўришимиз мумкин. Сериал янги либерал капитализм, зўравонлик ва шафқатсизлик таъсирини танқид қилишга уринадиган филмдан унчалик фарқ қилмайди.
Филмнинг муваффақиятли чиқиши ва дунё бўйлаб оммалашиб кетишига бир қанча сабабларни келтириш мумкин. Масалан, «Калмар ўйини» «Паразитлар»га қараганда камроқ корейс маданияти билан боғланган. Филмни кенг оммалаштириш учун барча иштирокчиларни жамиятдан ташқарига трасформация қилинади ва бошқа умумий маданий муҳит яратади. Бу орқали филмни кўрилиш радиусини ошириб юборади. Маданий ва этник хилма-хиллик, шимолий кореялик қиз ёки покистонлик мигрант каби, ҳам филмни қизиқарлироқ қилган. Бундан ташқари, филм инсон психикасига носталгия бағишлайди. Эътибор берган бўлсангиз, ҳамма шартлардаги ўйинлар ёшлигимизни эслатади. Бу эса томошабинни ўзига кўп жиҳатдан тортади. Филм овоз режиссиёрлари ҳам яхши ишлаган, уларнинг маҳорати инсоннинг диққатини сериал давомида сақлаб туради. Декорациялар ҳам моҳирона саҳналаштирилган. Оч ва тўқ ранглар уйғунлиги ҳам филмни муваффақиятларида рол ўйнади.
Шунга қарамай, филмнинг тушунарсиз ва мунозарали томонлари ҳам кўп. Келинг, уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз.
Пушти кийимлилар
Пушти либослардаги тўртбурчак, учбурчак, айлана шакллари уларнинг мансаби эканлигини билдик, аммо бир қанча саволлар ҳам туғилади.
Биринчидан, улар нега бунча итоаткор ва улар ким? Уларни қандай танлаб олишган? Эҳтимол, ўйинга таклиф қилиш пайтида иккита карта тутқазганда Ги Ҳун осмонранг картани танлаган. Карта ранглари қўриқчилар ва ўйинчиларнинг кийим рангига ўхшаб кетади. Аммо улар қандай танлаб олингани очиқ қолмоқда.
Нега бу ўйин шу пайтгача фош қилинмаган?
Сценарийнинг яна бир ишончсиз томони ўйин узоқ йиллардан бери борлиги ва унинг кашф этилмагани. Сюжетнинг бу қисми озгина сирли. Полиция ходими Жунҳонинг текшируви давомида ўйин йиллар давомида давом этаётгани маълум бўлади. Бу қандай бўлиши мумкин? Нима учун ҳар йили бир гуруҳ одамлар ғойиб бўлади ва уларни ҳеч ким изламайди?
«VIP»лардан бирига нима бўлди?
Тўртинчи ўйин давомида «VIP» меҳмонлардан бири офицер Хван Жунҳо билан аҳлоқсиз иш қилишга мажбурламоқчи бўлади. Офицер вазиятдан чиқиб кетиш учун «VIP»ни беҳуш қилади. Аммо қолган «VIP»лар негадир уни умуман сўрашмайди. Сценарийнинг шу жойи озгина тушунарсиз.
Қандай қилиб ўйин ғолиби мезбонга айланди?
Ўйиндаги бошловчи қандай қилиб мезбонга айланиб қолгани тушунарсиз. Мезбон ҳам ўйин шоусининг собиқ иштирокчиси эди. Демакки, у ўйинда ғолиб бўлган, акс ҳолда тирик қолмаган бўларди. Лекин қандай қилиб? Бундан ташқари, офицер Жунҳонинг ҳам охирги тақдири кўрсатилмаган.
Маълумотларга қараганда, сериалнинг иккинчи фасли ҳам суратга олинади. Эҳтимол юқоридаги саволлар сериалнинг иккинчи фаслида ўз жавобини топар. Ўйлаймизки, режиссиёр Хван Дон Хёкнинг жамият психологияси ҳақида айтадиган гапи ҳали тугамаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter