Инновациялар глобал рейтингида Қозоғистон тепага силжиди, Ўзбекистон қаерда?
Global Innovation Index (2020)га кўра, жаҳондаги энг инновациялашган мамлакатлар Швейцария (66,1), Швеция (62,5) ва АҚШ (60,6).
Топ-10
- Швейцария (66,1)
- Швеция (62,5)
- АҚШ (60,6)
- Буюк Британия (59,8)
- Нидерландия (58,8)
- Дания (57,5)
- Финляндия (57,0)
- Сингапур (56,6)
- Германия (56,5)
- Жанубий Корея (56,1)
Ушбу рейтингида қўшни Қозоғистон бу йил 79-ўриндан 77-ўринга кўтарилди. Қозоғистон индекси 28,6 — Қирғизистонникидан юқори, аммо ўзи каби ЕОИИ мамлакатлари Россия, Арманистон, Беларусникидан паст.
131 мамлакат ўрин олган рейтингга бу йил Ўзбекистон ҳам киритилди: 24,5 индекс кўрсаткичи билан 93-ўриндамиз.
Ўзбекистоннинг «инновацион қўшнилари»
Солиштирилганда:
- Собиқ иттифоқда (Эстония, Латвия, Литва, Украина, Россия, Молдова, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Озарбайжондан сўнг) 11-ўриндамиз;
- Африканинг 8 мамлакатидан ортдамиз.
Global Innovation Index — мамлакатлар инновацион тараққиёти кўрсаткичларининг энг тўлиқ тўплами.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter