Uzcard’даги носозлик қанча вақт давом этиши маълум қилинди
Айни вақтда UzCard тизимида узилишлар кузатилмоқда.
AliExpress Uzcard/Humo карталари билан тўлов қилишни жорий этди
Энди барча фойдаланувчилар Uzcard ва Humo карталари билан тўлов қилиш функцияларидан фойдаланиш имконига эга бўлдилар, етказиб беришнинг ўртача вақти эса 14 кунгача қисқарди.
HUMO банкоматларида Uzcard карталарини нақдлаштириш мумкин бўлди
Мамлакатдаги 17 банкнинг Humo банкоматларида UzCard карталари орқали ҳам нақд пул ечиш мумкин бўлди.
Uzcard ва Humo йил якунига қадар интеграция қилинади
Бу борада Президентнинг аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарори имзоланди.
Хусусийлаштириш: Uzcard’даги давлат улуши қолганлар ўртасида тақсимлаб олинди
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ (Uzcard)даги давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисида қўшимча ахборот берди.
Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди
23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди.
«Мир» карталаридан Uzcard карталарига пул ўтказиш тикланди
Uzcard матбуот хизмати Россиянинг «Мир» банк карталаридан Uzcard карталарига халқаро пул ўтказмалари хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар берди.
Uzcard янги пластик карталар ишлаб чиқармоқда
Янги пластик карталарда худди Humo карталаридаги каби контактсиз тўлов функцияси (NFC) бўлади.
Uzcardда қисқа узилиш кузатилди
Бугун, 14 март куни 11:00 дан 12:00 гача UZCARD тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошириш бўйича тўлов хизматлари ишида носозлик юзага келди.
Марказий банк: Uzcard ва HUMO учун битта терминал бўлади!
Яқин келажакда кассир томонидан ҳар бир карта учун турли терминалларнинг таклиф қилиниши шарт бўлмайди — савдо ва хизмат нуқталари иккала тўлов тизимига хизмат кўрсатадиган битта аппаратга эга бўлади.
Банкоматларда 50 ва 100талик купюраларни айирбошлаш тўхтатилгани сабаби маълум бўлди
UzCard банкоматларида 50 ва 100 АҚШ доллари қийматидаги купюраларни айирбошлаш (қабул қилиш) тўхтатилгани сабаби маълум бўлди.
Uzcard ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимга ўтади
Шу муносабат билан тўлов тизимлари терминаллари иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди.
Uzcard компанияси ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ўртасида меморандум имзоланди
26 январь куни Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ўртасида меморандум имзоланди.
«Uzcard» фаолиятида носозлик юзага келди
Ўзбекистон бўйлаб «UzCard» тўлов тизимининг айрим функцияларида носозликлар юзага келди.
«Uzcard»га янги раҳбар тайинланди
Юридик шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотлар порталида келтирилишича, «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ («UzCard») Бош директори лавозимига Фаррух Ғолибшерович Зияев тайинланган.
Дилшод Икромов Uzcardнинг янги раҳбарига айланди
Дилшод Икромов «Yagona umumrespublika protsessing markazi» МЧЖ бош директори этиб тайинланди ва Uzcard системаси раҳбарига айланди.
Ойбек Турсунов Uzcard муассислари рўйхатидан чиқди
Ягона умумреспублика Процессинг маркази маълумотларига кўра, Uzcard муассислари рўйхатида ўзгариш юз берди.
«Uzcard»нинг 75 фоиз улуши Ойбек Турсунов тасарруфига ўтди
«Uzcard» бренди остида фаолият олиб борувчи «Ягона умумреспублика процессинг маркази» масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) таъсисчилари таркиби янгиланди.
Халқ банки раиси тушунмовчиликларга изоҳ берди
Пандемия даврида пенсия ва нафақаларнинг пластик карталарга ўтказилиши ва бу борада юзага келаётган турли тушунмовчиликлар юзасидан Халқ банки бошқаруви раиси Фарҳод Саломов расман изоҳ берди.
Uzcard «SMS-хабарнома» хизмати нархини икки бараварга оширди
UzCard пластик карточкаларини «SMS-хабарнома» хизматига улаган фойдаланувчилар учун ҳар битта смс учун хабар қийматини икки бараварга оширди.