«Uzcard»нинг 75 фоиз улуши Ойбек Турсунов тасарруфига ўтди
«Uzcard» бренди остида фаолият олиб борувчи «Ягона умумреспублика процессинг маркази» масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) таъсисчилари таркиби янгиланди. Бу ҳақда Bankirlar.uz канали хабар бермоқда.
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида ҳавола қилинган маълумотларга кўра, МЧЖнинг 75 фоиз улушига эгалик қилиш ҳуқуқи жисмоний шахс Маҳмудов Аҳрор Аброровичдан бошқа жисмоний шахс — Турсунов Ойбек Батирович тасарруфига ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter