Тошкентлик «Маугли» 25 ёшида фуқаролик паспорти олди (видео)
Уч ёшлигида онаси Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги кўп қаватли уйларнинг ёнига ташлаб кетган ва 25 ёшга киргунича кўчада улғайиб, жамиятда мавжудлигини, шу заминда борлигини ҳуқуқий жиҳатдан исботлай олмаётган, туғилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ҳамда ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб берувчи фуқаролик паспортига эга бўлиш истагидаги Шоҳрух Алламов ҳақида аввалроқ мақола эълон қилинган эди.
Тошкентлик «Маугли». Уч ёшида кўчага ташлаб кетилган ногирон боланинг ҳайратланарли қисмати
Ўрмонга ташлаб кетилган ва ёввойи ҳайвонлар орасида улғайган «Маугли»лар ҳақида эшитганмиз. Ногиронлиги бўлган Шоҳрухни уч ёшлигида ўз онаси Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги кўп қаватли уйларнинг ёнига ташлаб кетди. У бировнинг қарамоғисиз, уйсиз, кўчада ётиб улғайди.