Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентлик «Маугли» 25 ёшида фуқаролик паспорти олди (видео)

Тошкентлик «Маугли» 25 ёшида фуқаролик паспорти олди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Йигирма беш йилдан буён ҳаётда бору, аммо ҳеч бир жойда қайд этилмаган Шоҳрух Алламовга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Уч ёшлигида онаси Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги кўп қаватли уйларнинг ёнига ташлаб кетган ва 25 ёшга киргунича кўчада улғайиб, жамиятда мавжудлигини, шу заминда борлигини ҳуқуқий жиҳатдан исботлай олмаётган, туғилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ҳамда ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб берувчи фуқаролик паспортига эга бўлиш истагидаги Шоҳрух Алламов  ҳақида аввалроқ мақола эълон қилинган эди.

Шу вақтга қадар ушбу фуқаро сарсон-саргардон бўлиб, кўчаларда тиланчилик қилиб, дуч келган жойларда ётиб, бефарқ бўлмаган фуқароларимиз ёрдамида униб-улғайиб, бир қанча ташкилотларга бориб шахсини тасдиқловчи ҳужжат олишда амалий ёрдам сўраган. Унинг маълумоти бўлмаганлиги, ўқиш ва ёзишни билмаганлиги сабабли ҳар бир ташкилотга оғзаки мурожаат қилган. Кўп йиллар давомида турли хил ташкилотларга мурожаат қилишига қарамасдан шахсини тасдиқлаш ҳақидаги ҳужжатни олиши самарасиз бўлган.

Бу эса Шоҳрухнинг жамиятда ўз ўрнини топишда ҳамда ҳуқуқларини тиклашда қийинчиликлар пайдо қилган.

Мазкур масалада бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси аралашуви ҳамда Учтепа тумани прокуратураси, туман ИИО ФМБ МваФРБ, Учтепа туманлараро Фуқаролик суди ва ФҲДЁ органлари билан ҳаморликда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг