
Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан телефонда мулоқот қилди
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида «Ўзбекистон савдо уйи»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, Лаҳор шаҳри маъмурияти ҳамда йирик ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Покистонда зилзила пайти маҳбуслар қочиб кетишди
Покистоннинг Карачи шаҳридаги Малир қамоқхонасидан 216 нафар маҳбус зилзила пайтида қочиб кетди.

Покистонда кучли ёмғир оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
Ҳудудда яна ёмғир ва кучли шамол бошлангани боис одамлар огоҳликка чақирилди.

«Uzbekistan Airways» Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги рейслари жадвалига ўзгартиришлар киритди
Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган вақтинчалик чекловлар муносабати билан, Uzbekistan Airways парвоз жадвалида мажбурий ўзгаришлар бўлди.

Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олди — Трамп
Покистон ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар хабарни тасдиқлади.

Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади
Покистоннинг Geo TV телеканали мамлакат хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб, Ҳиндистонга қарши «Банбян-ул-Марсус» («Мустаҳкам девор») номли йирик ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.

Ҳиндистон Покистонга ракета ҳужумлари уюштирди
Покистон армияси маълум қилишича, Ҳиндистон томонидан учирилган бешта баллистик ракета Панжобдаги Амритсар шаҳри ва у ердаги сикх жамоасига йўналтирилган.

Ҳиндистон рупияси қулади
Икки ядровий давлат низоси молия бозорларида акс-садо беряпти, минтақага сармоя киритмоқчи бўлганлар режаларини ўзгартиришмоқда.

Ҳиндистон Покистонга агрессив жавоб беришини таъкидлади
Ҳиндистон Покистон билан муносабатлардаги кескинлашувни хохламайди, аммо агар Исломобод томонидан ҳарбий ҳужум қилинса, жуда қаттиқ жавоб беришини билдирди.

Ҳиндистон Покистон билан тўқнашувда қанча одам қурбон бўлганини очиқлади
7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон Покистон ҳудуди ва Кашмирнинг у назоратидаги қисмидаги бир нечта нишонларга зарба берди.

«Вазият тақозо қилса, Ватанга олиб келинади» – ТИВ расмийси Покистон ва Ҳиндистондаги ўзбекистонликлар тўғрисида
«Xabar.uz» ушбу қуролли можаро иштирокчилари – Ҳиндистон ва Покистон давлатларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг тақдири билан қизиқди.

Покистон душман самолётларини Хитой ракеталарида уриб туширди
Ҳаво жангларидаги ғалабалар ҳақида Покистон Хитой томонини хабардор қилган.

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликка муносабат билдирди
ТИВ расмий баёнот билан чиқди.

Ҳиндистон-Покистон можароси: шу соатларда нималар маълум?
Бугун тонгда Покистон армияси Ҳиндистон ҳаво кучлари томонидан мамлакат ҳудудига ракета зарбаси берилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Ҳиндистон Покистонга ракеталарда зарба берди
«Синдур» ҳарбий амалиёти доирасида Покистондаги 9 та объектга ҳужум қилинган.

Тошкентдан Исломободга авиақатнов йўлга қўйилмоқда
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Покистонга парвозларни кенгайтиришни давом эттирмоқда. Лаҳорга мунтазам рейслар йўлга қўйилганидан сўнг, компания Тошкент — Исломобод — Тошкент йўналиши бўйича ҳам парвозларни амалга оширади.

Покистоннинг нечта атом бомбаси бор?
Россиянинг «Известия» нашри Покистоннинг ядровий салоҳиятини баҳолади.

Ҳиндистон Покистонга оқиб ўтувчи сув оқимини тўхтатди
Кашмирдаги терактдан сўнг Ҳиндистон Покистон билан 1960 йилда имзоланган Индус сув битимини тўхтатди.

Бугун БМТ Хавфсизлик кенгаши Ҳиндистон-Покистон масаласида йиғилиш ўтказади
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги вакили маълум қилди.