Деновдаги болалар боғчаларида «ўлик жонлар» учун ойлик маош ёзиб келинган: нақд 4,8 млрд сўм!
Ҳисоб палатасининг ўрганишларига кўра, Сурхондарё вилояти Денов тумани мактабгача таълим бўлими марказлашган бухгалтериясининг айрим масъул ходимлари жами 11,3 млрд сўмлик бюджет маблағларини ноқонуний ўзлаштириб келган.
Ўзбекистон болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш бўйича етакчилик қиляпти
Finance Inquirer нашри RGCA халқаро тадқиқоти натижалари ва UNICEF, Жаҳон банки ва OECD маълумотларига таяниб, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш бўйича энг яхши динамикага эга бўлган дунёдаги энг пешқадам 10 та давлатни эълон қилди. Ўзбекистон жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Қуйичирчиқда боғча болалари оммавий заҳарланди
Ҳолатга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муносабат билдирди.
Боғчада «юзи куйган» бола. Тошкент шаҳар ИИББ воқеага ойдинлик киритди
Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси — 2019 йилда туғилган М.А. қаровсиз қолган вақтида аёллар сумкасидан кўзга суртувчи бўёқни олиб ўйнаб, ўзининг юзига суртган.
Зангиотадаги боғча директори қарийб 1 млрд. сўм маблағни ўзлаштирган — вазирлик
Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими ҳамкорлигида текширув ўтказган.
Сўконғич «тарбиячи» иши юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари текширув ўтказмоқда
Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардоновга тегишли экани айтилган овознинг ўз қўл остидаги ходимлар сўккани ва ҳақорат қилгани акс этган аудиолар бўйича материал эълон қилинган эди.
Андижонда боғча боласини ток урди
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги 10-сон мактабгача таълим муассасасида кўнгилсиз ҳодиса рўй берди.
Боғчаларга қабул жараёнида коррупциянинг олдини олиш мумкинми?
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигидаги Инновациялар ва бошқарув ечимлари лабораториясида мактабгача таълим муассасаларига қабул жараёнини мукаммаллаштириш бўйича тавсиялар муҳокама қилинди.
Яшнобод туман ҳокими ўринбосарига нисбатан суриштирув ишлари бошланди
Яшнобод тумани ҳокими ўринбосарининг туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи билан суҳбати тармоқларда тарқалган эди.
Тошкентда биринчи инклюзив мактабгача таълим муассасаси очилди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида капитал таъмирланишдан кейин очилган 369-сонли МТМ биринчи инклюзив мактабгача таълим муассасаси бўлди. Бирлаштирилган турдаги МТМ рухий ривожланиши суст бўлган болалар учун ташкил этилган гуруҳлар ва умумий таълим гуруҳларидан иборат бўлади.
Нукусда реабилитация марказига эга бўлган биринчи МТМ очилади
Бугун, 4 апрель куни Нукус шаҳрида Ўзбекистонда биринчи ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Бухоро: Авария ҳолатидаги боғча ўрнига янгиси қуриладиган бўлди
Жондор туманидаги 25-мактабгача таълим муассасаси 3 млрд. 375 млн. сўм маблағ эвазига 125 ўринга мўлжалланган замонавий кўринишда фаолият бошлайди.
Жондордаги боғча авария ҳолатида ҳам болаларни қабул қилмоқда
Бухоро вилояти, Жондор туманидаги 25-МТМ биноси авария ҳолатига келиб қолган. Лекин боғча шу аҳволда ҳам болаларни қабул қилмоқда.
МТМларда қўшимча пуллик хизматлар йўлга қўйилади
Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳоким ёрдамчиси ва МТМ мутахассиси қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Гурлан туман прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Бекободдаги болалар боғчасида 59 бола овқатдан заҳарланган. Муассаса вақтинча ёпилди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан судга оид кимёвий ва бактериология экспертизалари тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Боғчадаги бўшлиқ қачон тўлади?
Ота-оналарга катта ваъдаларни бериб, муассасада бола қамровини ошириш орқали ташкилот ҳисобига пул тушириш учун қайғураётган боғча опалар аввало болаларга қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг саломатлиги ҳақида ташвишлансалар фойдадан холи бўлмайди. Зеро, шунда билимли, соғлом ва баркамол авлод шаклланади. Билмай қолибмиз, кўрмай қолибмиз деган баҳоналар бола тарбияси учун муҳим аҳамият касб этадиган соҳада ўтмайди.
Деновда хусусий боғча очилади
Учрашув давомида федерация томонидан Денов туманида хориж тилларини ўргатишга ихтисослашган нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Тошкент педагогика университетида бепул қайта тайёрлаш курсларини бошланди
Маълум қилинишича, қуйидаги йўналишлар бўйича бакалaвр дипломига эга бўлган фуқаролар қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинади.
Тошкент вилоятида Президент топшириғи ижроси бўйича йиғилиш ўтказилади
Бугун Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, ҳал этилиши лозим бўлган долзарб масалалар ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказади.