
ДХХ ҳибсхонасида қийноқ қўлланилгани айтилмоқда. Прокуратура ҳолат юзасидан баёнот берди
«Конденсат иши»да айбланаётган Алишер Гулистонов ва Дилшод Умаров ДХХ тергов ҳибсхонасидаги тергов жараёнида қийноққа солингани, соатлаб қўлидан осиб қўйилиб, руҳий ва жисмоний босим ўтказилганини, агар «терговчиларнинг айтганини қилмаса, отаси ва акасини қаматиб юбориш билан қўрқитгани»ни айтган.