
Афғонистон Ўзбекистонда корхона очган мамлакатлар етакчи бешлигига кирди
Мамлакатимизда, 2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига, чет эл инвестицияси иштирокидаги 15 739 та корхона ва ташкилот фаолият юритяпти.

Жиззахда қуввати 500 МВт бўлган қуёш электр станцияси қурилади
Жорий йилнинг 4-5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро иқлим форуми доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистонда «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Way II компанияси Нью-Йоркда инвестиция имкониятлари бўйича Roadshow ўтказди
Жорий йилнинг 5-апрель куни Нью-Йоркда Way II инвестиция компаниясининг тақдимот конференцияси бўлиб ўтди. Унда, АҚШда яшаб, бизнес билан шуғулланаётган юз нафардан ортиқ ўзбек тадбиркорлари ва ишбилармонлари иштирок этди.

Евроиттифоқ Марказий Осиё учун 12 млрд евролик инвестиция пакетини эълон қилди
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё стратегик шериклик орқали ҳамкорликни кейинги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган. Бу муҳим қўшма сиёсий мажбурият ҳар икки минтақага тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш йўлида биргаликда ишлаш имконини беради.

Way II билан янги инвестицион имкониятлар
Замонавий инвестиция имкониятлари инвесторлар учун капитал ўсиши йўлида янги истиқболларни очади. Way II инвестицион платформаси ишончлилик ва инвестицияларнинг барқарор ўсишини таъминловчи инновацион ечимларни таклиф қилади.

Ўзбекистон февралда хорижий инвесторлари билан 16 млрд долларлик шартномалар имзолаган
Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 3 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилинган ва ўзлаштирилган.

Way II инвесторларга 13,6% дивиденд тўлади
2025 йил 3 март куни Akfa Aluminium Group'га 2024 йил декабригача сармоя киритган дастлабки инвесторлар ўз дивидендларини олдилар.

Ўзбекистонликлар Афғонистонга 200 млн долларлик сармоя киритмоқчи
Учрашув Ислом Амирлигидан Ўзбекистонга олий даражадаги делегация ташрифи якунлари бўйича бўлиб ўтган.

Бир ойда қанча хорижий инвестиция ўзлаштирилгани айтилди
Бунда тармоқ лойиҳали ҳисобидан ўзлаштириш 1,2 млрд долларни (ўсиш 107%) ва ҳудудий лойиҳаларда 1,8 млрд долларни ташкил қилди (ўсиш 187%).

Президент бандлик масаласида йиғилиш ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бош вазир бошчилигида Фавқулодда штаб ташкил қилинади
Бу йил халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 5,2 миллиард долларлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.

Президент инвестиция жалб қилишга доир 2025 йилдаги вазифаларга тўхталди
Ўтган йил якунида ҳокимларнинг ҳудудий режалари белгилаб олинди. Ҳар бир туман кесимида бажарилиши лозим бўлган индикаторлар тўплами ишлаб чиқилди.

Президент соҳаларга хориж сармояларини жалб қилишга доир йиғилиш ўтказяпти
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўзбекистон БАА томони билан сармоявий ҳамкорликка доир 15 та келишувга эришди
13 январ, душанба куни Президент Ш.Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи арафасида Абу Даби шаҳрида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Президент танқидий руҳда йиғилиш ўтказди: тафсилотлар
Киритилган инвестициялар ҳисобига 6 минг 300 та корхона ишга тушган, улар 30 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратган, экспорт 305 миллион долларга ошган. Энг муҳими, буларнинг натижасида 163 мингта юқори даромадли иш ўрни очилган.

Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига амалий ташриф доирасида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди.

Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади
«Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-303-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди.

Қорақалпоғистонга инвестиция оқими ошмоқда
Охирги 7 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 17 триллион 800 миллиард сўмлик 6 минг 784 та лойиҳа амалга оширилган.

Олти ойда иқтисодиётга 15,5 млрд доллар хорижий инвестиция киритилди
Шундан 14 миллиард доллар — тўғридан-тўғри инвестиция.

824 миллиард сўмлик 88 та лойиҳада қурилиш ишлари бошланмаган
Масъуллар қатъий огоҳлантирилди.