Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон Ўзбекистонда корхона очган мамлакатлар етакчи бешлигига кирди

Афғонистон Ўзбекистонда корхона очган мамлакатлар етакчи бешлигига кирди

Иллюстратив фото

Мамлакатимизда, 2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига, чет эл инвестицияси иштирокидаги 15 739 та корхона ва ташкилот фаолият юритяпти. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Шундан 4 031 таси — қўшма корхона, 11 708 таси — хорижий корхона.

Хорижий давлатлар капитали иштирокида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:

  1. Хитой — 3 711 та
  2. Россия — 3 033 та
  3. Туркия — 1 942 та
  4. Қозоғистон — 1 082 та
  5. Афғонистон — 672 та
  6. Жанубий Корея — 663 та
  7. БАА — 352 та
  8. Тожикистон — 329 та
  9. Ҳиндистон — 317 та
  10. АҚШ — 310 та
  11. Қирғизистон — 309 та
  12. Озарбайжон — 278 та
  13. Буюк Британия — 240 та
  14. Беларус — 230 та
  15. Германия — 217 та
  16. Туркманистон — 209 та
  17. Покистон — 148 та
  18. Япония — 92 та.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг