ИИВда янги тайинловлар амалга оширилди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан бир нечта лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини табриклади
Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини табриклади. Давлат раҳбари ўз табригида соҳа ходимларининг хизматларини эътироф этиб, бугунга қадар соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида ҳам тўхталган.
ИИВга муҳим ваколат берилиши кўзда тутилмоқда
Қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Президент бугун Тошкентни айланади
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 3 май куни пойтахт Тошкент шаҳрини айланиши режалаштирилган.
ИИВ тизимида АКТ кенг жорий этилади
Хабарингиз бор, президент Шавкат Мирзиёев 21 январ куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида барпо этилган вазиятларни бошқариш марказини бориб кўрган эди.
Пўлат Бобожонов Дубай полицияси фаолияти билан танишди
Айни вақтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бугун ташриф дастури доирасида Дубай шаҳри полицияси раҳбари, генерал-майор Абдуллоҳ Халифа Ал-Марри билан учрашди.
ИИВ тарбиясиз тик-токчиларни огоҳлантирди
Улар 15 суткагача қамоқ билан жазоланади.
Ички ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланди
Улар ўн бир кишидан иборат.
Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларини табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади.
Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан «олинган» полковник вазир ўринбосари бўлди
Полковник Саидкарим Нишанбаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Полковник Азиз Тошпўлатов бошқа ишга ўтказилди
Шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган полковник Азиз Тошпўлатов бошқа ишга ўтказилди.
Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Генерал-майор Собиров Шуҳратжон Ўринбаевич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Генерал-майор Мирзараҳимов Баҳодир Юлдашевич Ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жазони ижро этиш муассасалари ИИВдан Адлия тизимига ўтадими?
Айни пайтда суд қарорлари ижроси учта субъект томонидан амалга ошириб келинмоқда: Ички ишлар вазирлиги, Мажбурий ижро бюроси ва молия органлари.
Андижонлик «Абдуллоҳ иши». Вазир инкор этди, бошқалар индамади
Шу мазмундаги саволга бугун Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг жавоби қисқа бўлди.
Қайта тикланаётган назорат постлари масаласига ИИВ изоҳ берди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов вилоятларнинг чегара ҳудудларида назорат постлари қайта тикланаётгани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Ички ишлар вазирлиги номини ўзгартирадиган вақт келмадими?
Рости, бу вазирлик нега «ички ишлар» деб аталиши керак, деган савол анчадан буён ўйлантириб келади. Мамлакатнинг «ички ишлари»га масъуллик — бу жуда кенг қамровли масала. Ваҳоланки, Ички ишлар вазирлиги мамлакат ички ишларининг маълум ва, айтиш мумкинки, ўта муҳим қиррасига масъул орган.
Мудофаа вазирлигидан кетган генерал Ички ишлар вазири ўринбосари бўлди
Генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ички ишлар вазирларининг учрашуви
20 ноябрь куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шах ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.
Навоийда маст ҳолатдаги фуқаро ИИВ ходимини ҳақорат қилди ва урди
Навоий вилоятида маст ҳолатдаги фуқаро ички ишлар органлари ходимини ҳақорат қилди, урди ва хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик кўрсатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.
ИИВ: Ўзбекистонда аккредитациядан ўтмаган хорижий ОАВ томонидан тарқатилган хабарларга муносабат билдирилмайди
Бугунги кунда тезкор ахборотга бўлган талаб тобора кучайиб бормоқда ва бундан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган ижтимоий тармоқлардаги баъзи сайтлар, интернет фойдаланувчилари, блогерлар ўз саҳифаларида тасдиқланмаган, ёлғон, бир томоннинг фикри билан хулоса қилиб тайёрланган маълумотларни ҳам тарқатмоқдалар. Гўёки улар холис маълумот эълон қилаётган бўлиб, ўз «обрў»ларини оширмоқдалар
ИИВнинг Қўриқлаш бош бошқармаси Миллий гвардияга ўтказилди
Қарорда белгиланишича, Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Миллий гвардияга ўтказилган.
Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилгани ҳақида хабар бергандик.
Ички ишлар вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Тошпўлатов Азиз Анварович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон «милиция» атамасидан воз кечди
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун имзолади.
Ички ишлар вазири қўл остидагилардан аҳолининг ишончини оқлашни талаб қилди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида марказий аппарат ва республиканинг барча ҳудудларидаги ички ишлар органлари раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг биринчи чорагида жиноятчиликка қарши курашиш
Ўзбекистон куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги машғулотлари якунланди
Аввал хабар берганимиздек, шарқий ҳарбий округ худудида жойлашган барча қўшинлар ҳамкорлигидаги қўмондонлик-штаб машғулотлари бўлиб ўтди.
Йўл патрул хизмати инспекторини уриб кетишди
Йўл патрул хизмати инспектори хизмат вазифасини бажараётган вақтда автомобил уриб юборди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилиб ўтди.
Ички ишлар вазирлигининг янги ташкил этилган бош бошқармасига раҳбар тайинланди
Полковник Дониёр Бахтиёрович Қодиров Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
ИИВнинг айрим вазифалари Миллий гвардияга берилади
Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлигининг бир қатор вазифаларини Миллий гвардияга бериш режалаштирилмоқда.