Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ тизимида АКТ кенг жорий этилади

ИИВ тизимида АКТ кенг жорий этилади

Фото: MITC

АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизлик бош бошқармаси ҳузуридаги Ситуацион-таҳлилий марказида давлат раҳбари томонидан АКТни жорий этиш бўйича белгиланган вазифаларни юқори даражада ташкил этиш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Хабарингиз бор, президент Шавкат Мирзиёев 21 январ куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида барпо этилган вазиятларни бошқариш марказини бориб кўрган эди.

Танишув жараёнида давлат раҳбари ушбу марказ тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилишга кўрсатма берган эди.

Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизлик бош бошқармаси ҳузуридаги Ситуацион-таҳлилий марказида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов айнан президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган топшириқларни вазирлик ва идораларда қандай бажарилиши бўйича ҳамкорликда авалга ошириш масалаларини, механизмларини муҳокама қилди.

Фото: MITC

«21 январ куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида барпо этилган вазиятларни бошқариш марказига ташриф даврида давлатимиз раҳбари унинг имкониятлари билан танишиш билан биргаликда ахборот технологияларини барча соҳаларга ва ҳудудларга кенгроқ жорий этиш бўйича вазифаларни белгилаб бердилар.

Ҳозирги кунда қайси раҳбар ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланмайдиган бўлса, у орқада қолиб кетиши аниқ. Шунинг учун, бошқа барча соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари имкони борича тезроқ ўз соҳаларига ва ҳудудларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чораларини кўришлари шарт. Бунда тизимларга киритилаётган бирламчи маълумотларнинг ҳаққонийлигига айниқса, алоҳида эътибор қаратиш керак. Шундагина ушбу маълумотларнинг таҳлили асосида жойларда тўғрироқ қарорлар қабул қилиш имкони яратилади», – деди муҳокамада АКТ вазири Ш.Шерматов.

Фото: MITC

Учрашув давомида АКТ ва Ички ишлар вазирлиги масъуллари биргаликда ахборот технологияларини жорий этилиши ҳамда ўзаро интеграциясини амалга ошириш АКТ йўналишидаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг